12:34 / 19.11.2022
1 383

Путин Қатар амири билан муҳим масалаларни муҳокама қилди

Путин Қатар амири билан муҳим масалаларни муҳокама қилди
Кеча, 18 ноябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, Икки давлат раҳбари ҳар томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, инвестиция ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни янада амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот давомида, улар жаҳон газ бозорида барқарорликни таъминлаш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди ҳамда инвестиция ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни янада амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.

Путин Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни 20 ноябрь куни жаҳон чемпионати бошланиши билан табриклади. Қатар амири Россия томони жаҳон чемпионати тажрибасини фаол ўртоқлашаётгани учун Путинга миннатдорчилик билдирган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг