date

Россия ва Хитой биринчи марта ракетага қарши компьютер машғулотлари ўтказади

Россия ва Хитой биринчи марта ракетага қарши компьютер машғулотлари ўтказади

Россия ва Хитой яқин ҳафталарда биринчи маротаба компьютер моделлаштириши ёрдамида ракетага қарши қўшма машғулотларни ўтказади.

Гонконгнинг South China Morning Post нашрининг Хитой мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, машғулотлар Россиянинг ҳарбий-тадқиқот марказларидан бирида ўтади.

Икки давлат мудофаа вазирликлари биргаликдаги машғулотлар учинчи давлатларга қаратилмаганини таъкидлаб ўтди ва газетанинг ёзишича, улардан мақсад "баллистик ёки қанотли ракеталарни қўллаш ёрдамида иғвогар ракета ҳужумларидан ҳимояланишни таъминлашдан" иборат.

Бироқ хитойлик экспертларнинг таъкидлашича, томонлар машғулотларнинг ўтказилишини АҚШ Жанубий Кореяда ўзининг рақеталарга қарши тизими THAAD’ни (ҳарбий ҳаракатлар саҳнасида юқори зонал мудофаа) жойлаштирмоқчи эканлигини тасдиқлагандан кейин эълон қилдилар.

Хитой газетаси томонидан сўралган экспертлар THAAD "ҳам Хитой, ҳам Россияга хавф солишига" шубҳаланмасликларини айтишган. Истеъфодаги полковник Юэ Ганнинг айтишича, "бу қўшма машғулотлар АҚШга огоҳлантириш бўлади ҳамда Россия ва Хитойнинг ракета тизимлари масаласи бўйича келишувга эришилганидан кейинги ҳарбий ҳамкорлигининг бошланишини билдиради".

Ўтган ҳафтада Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари Ван И ва Сергей Лавров Вашингтон ва Сеулни Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик ракеталар синовларига жавобан THAAD тизимини ўрнатишдан воз кечишга чақирганди.

Манба:Кун.уз
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Хитой биринчи марта ракетага қарши компьютер машғулотлари ўтказади