
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг таъкидлашича, янги қитъалараро баллистик ракета (МБР) “Хвасон-17” синови Шимолий Кореянинг ядровий таҳдидларга муносиб жавоб беришга тайёрлигидан далолат беради.
Синовни шахсан ўзи бошқарган Ким Чен Иннинг айтишича, КХДР ядро кучлари ҳар қандай ядровий таҳдидни мувафақиятли олдини олиши мумкинлигини тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, Жума куни учирилган Хвасон-17 ракетаси 999,2 километр масофани босиб ўтган, парвознинг максимал баландлиги 6 минг 40,9 километр бўлган ва 4 135 сония (тахминан 69 минут) давом этган.
Aввалроқ, “Ренхап” агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, ракетанинг учиш тезлиги 22 “Мах”га етганини хабар қилган эди.
"Шимолий Корея баллистик ракетани ишга туширгани нафақат Корея ярим оролида, балки халқаро ҳамжамиятда тинчлик ва барқарорликка путур етказадиган жиддий провокация ва жиддий таҳдиддир ва БМТ хавфсизлик Кенгаши қарорларининг аниқ бузилиши ҳисобланади", деди Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси.
Associated Press (АР) хабарида ушбу ракета учирилиши "AҚШ томонига ядровий зарба бериш қобилиятини кўрсатди"деб таъкидланди.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Чои Сон Хи шу ҳафта агар Қўшма Штатлар минтақавий иттифоқчилар олдида "кенгайтирилган чеклаш" мажбуриятини кучайтирса, каттароқ ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши ҳақида огоҳлантирди.
Кенгайтирилган чеклаш - AҚШнинг ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун ядровий ва оддий ҳарбий имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга берган ваъдаси.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар