date
views 1 226

Харьков, Донецк ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида 700 дан ортиқ украиналикнинг жасади топилди

Харьков, Донецк ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида 700 дан ортиқ украиналикнинг жасади топилди
Фото: AFP
Украина армияси томонидан озод қилинган Харьков, Донецк ва Херсон вилоятлари ҳудудларида сўнгги икки ой ичида 700 дан ортиқ украиналикнинг жасади топилди. Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг 90 фоизи тинч аҳоли вакиллари саналади.

«Ҳудудларда украиналиклар ноқонуний ҳибсга олинган ва қийноққа солинган 20 та жой аниқланди», — дейди Бош прокурор.

Унинг сўзларига кўра, бу жойларнинг аксарияти Харьков вилоятидан топилган.

«Биз ҳаммамиз Изюмдаги оммавий қабрлар жойини эслаймиз. Харьков вилоятининг деярли ҳар бир шаҳрида, ҳар бир қишлоғида Украинанинг тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган жойларни топдик. Херсон вилоятида ҳам худди шундай ҳолатни кўряпмиз. Ҳар куни биз янги маълумотларга эга бўляпмиз», — дейди Костин.

Украина Бош прокурори 18 ноябрь ҳолатига кўра, Украинада 433 нафар бола ҳалок бўлгани, 837 нафардан ортиғи турли оғирликдаги жароҳатлар олганини эълон қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Харьков, Донецк ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида 700 дан ортиқ украиналикнинг жасади топилди