date
views 916

Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий ва иқтисодий давр бошланганини эълон қилди

Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий ва иқтисодий давр бошланганини эълон қилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақидаги Exit poll натижалари эълон қилинганидан кейин ўзининг республика сайловолди штабида нутқ сўзлаб, мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришлар бўлишини ваъда қилди.

Токаевнинг айтишича, у ва унинг жамоаси фуқаролар фаровонлигини оширади. Бироқ, бу мақсадларни амалга ошириш учун мамлакатга бирдамлик керак.

«Иқтисодиётда кескин ўзгаришлар рўй беради. Фуқаролар фаровонлигини яхшилаймиз. Бу мақсадларнинг барчасини ҳаётга татбиқ этиш учун бизга ҳамжиҳатлик керак. Шу боис барчангизни ҳамжиҳатликка чақираман», – дейди Тўқаев.

Бундан ташқари, Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий давр бошланганлигини таъкидлади. «Президентлик сайлови янги сиёсий даврни очади ва келажакда ҳокимиятнинг барча асосий институтлари ислоҳ қилинади».

Эслатиб ўтамиз, Тўқаев навбатдан ташқари сайловларда 80 фоиздан ортиқ натижа билан ғалаба қозонди.

Сайловда 70 фоиздан ортиқ фуқаро иштирок этди. Уни ғалаба билан биринчи бўлиб Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Назарбоев табриклади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Қозоғистонда янги сиёсий ва иқтисодий давр бошланганини эълон қилди