19:08 / 21.11.2022
1 408

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Францияга етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Францияга етиб борди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарини Франция юқори мартабали расмий шахслари кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, фаол гуманитар ва таълим алмашинувларини давом эттириш масалалари ўрин олган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Ташриф кунлари Франция пойтахтидаги жаҳонга машҳур Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» ноёб кўргазмалар очилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбарининг Францияга расмий ташрифи давомида таълим, илм-фан, маданий мерос, фуқаро авиацияси, давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорликка оид 14 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг