
Россия ва Эрон ўртасида Эрон чизмалари ва бутловчи қисмлардан фойдаланган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида ҳужумчи дронларни ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Келишув тафсилотларини CNN АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб маълум қилди.
Маълумотларга кўра, келишув ноябрь ойи бошида имзоланган ва ҳозирда Эрон Россияга жанговар учувчисиз учувчи самолётлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қисмлар ва схемаларни топширишни бошлайди. Манбага кўра, ишлаб чиқариш бир неча ой ичида бошланиши мумкин, гап минглаб дронлар ҳақида кетмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, дронларни Эронга топшириш ўрнига, Россияда ишлаб чиқариш тўғрисида қарор матбуот томонидан дронлар ва қисқа масофага учувчи ер-ер ракеталари етказиб берилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг қабул қилинган. Бундан ташқари, зарба берувчи дронларни ишлаб чиқариш жараёни бошқа қуролларга нисбатан содда, дея қўшимча қилди CNN манбаси.
Бу ҳаракат Украина ва унинг Ғарб иттифоқчилари, жумладан АҚШнинг жиддий ғазабини келтириб чиқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар