
Қозоғистондаги Президентлик сайлови натижалари эълон қилинди. Мазкур сайловда амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини тўплаб ғолиб бўлди. У энди яқинда қабул қилинган янги тартибга кўра, бир марта – 7 йилга давлатни бошқаради.
Шунингдек, қолган номзодлар қуйидагича:
- Жигули Дайрабаев – 3,42 фоиз;
- Каракат Абден – 2,60 фоиз;
- Мейрам Кажикен – 2,53 фоиз;
- Нурлан Ауесбаев – 2,22 фоиз;
- Салтанат Турсинбекова – 2,12 фоиз овоз тўплаган.
5,8 фоиз сайловчилар эса барча номзодларга қарши эканини билдиришган.
Маълумот учун, инаугурация жорий йил 26 ноябрга белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар