15:08 / 22.11.2022
1 006

Канадада метеорит қулаши кузатув камераларига тушиб қолди (видео)

Канадада метеорит қулаши кузатув камераларига тушиб қолди (видео)
Канаданинг Торонто шаҳрида осмондан учиб ўтган йирик оловли шар видеокузатув камераларига тушиб қолди. Европа космик агентлиги маълумотларига кўра, бу атмосферада ёниб кетган метеорит бўлган.

Астрономлар метеоритни Эри кўли яқинида, у Ерга тушишидан бир неча соат олдин пайқашган.

Европа космик агентлигида қайд этилганидек, метеорит зарарсиз оловли шарга айланиб, Торонто осмонини кесиб ўтган ва аҳоли пункти устига қулаган. Метеоритнинг учиши акс этган видеолар Youtube'га ҳам жойлаштирилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг