
Фото: AP
Украина бўйлаб электр таъминоти узоқ муддат узилиб қолган тақдирда аҳолига асосий хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган тўрт мингдан ортиқ «мустаҳкам пунктлар» очилди.
Президент Владимир Зеленский сўзларига кўра, пунктлар барча вилоят ва туман маъмурияти, мактаблар, ФВВ бинолари ҳузурида бепул ва кечаю кундуз ишлайди.
Уларда энг яқин ёқилғи қуйиш шохобчалари, банк филиали, дорихона ва дўконлар қаерда эканини аниқлаш мумкин бўлади. Шунингдек, сув, электр, мобил алоқа ва интернет бор.
«Одамларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб янги лойиҳани - «мустаҳкам пунктлар»ни ишга туширмоқдамиз. Аллақачон тўрт мингдан ортиқ шундай пункт тайёрланди. Бундан ҳам кўпроқ режалаштирилган», - деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқда.
Сўнгги кунларда Россия томонидан Украина энергетика объектларига берилган оммавий ракета зарбалари оқибатида мамлакат жиддий энергетика инқирозига дуч келди. Украина ҳужумлар оқибатини бартараф қилишга уринмоқда. «Мустаҳкам пунктлар» ана шундай чора-тадбирлар маҳсули ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар