09:09 / 26.11.2022
1 391

Саудия Арабистонида кучли сув тошқини: кўчалар дарёга айланган

Саудия Арабистонида кучли сув тошқини: кўчалар дарёга айланган
Кучли тошқинлар транспорт ҳаракатини фалажлантириб қўйди. Қироллик ғарбига ёпирилган кучли ёмғир оқибатида кўчалар дарёга айланган.

Хусусан, Жидда шаҳрида шундай ҳолат кузатилган. Шаҳарда бир неча автомобиль сув остида қолди. Уларнинг айримларини оқим олиб кетган. Кўплаб ҳайдовчилар йўл четига сузиб чиқишга мажбур бўлган.

Табиий офат ортидан шаҳардаги барча мактаб ва университетлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, Жидда аэропорти ҳам ёпилган.

Ўтган ҳафтада Саудия Арабистонидаги айрим чўл ҳудудларида кучли ёмғирлар натижасида кўллар пайдо бўлганди. Масалан, подшоҳлик шимолидаги Хайл ҳудудида катта кўл шаклланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг