09:30 / 26.11.2022
829

Нидерландия парламенти қуйи палатаси Россияни террорчи-давлат деб эълон қилди

Нидерландия парламенти қуйи палатаси Россияни террорчи-давлат деб эълон қилди
Нидерландия парламентининг қуйи палатаси Украинага босқини туфайли Россияни терроризм ҳомийси бўлган давлат деб эълон қилди.

Ушбу қарорга депутатларнинг мутлақ кўпчилиги овоз берган. Ташаббус “яшиллар” партияси аъзоси Тома Ван дер Ли томонидан илгари сурилган. Шу билан бирга Нидерландия ТИВ раҳбари Вопке Хукстра мамлакат қонунчилиги терроризм ҳомийси деб эълон қилинганларга қарши ҳеч қандай санкция қўлланилмаслиги белгилаб қўйилганини таъкидлаган.

Парламент қабул қилган ҳужжатда Россия “тизимли ва атайин” фуқаролик объектларига зарба бераётгани қайд этилган. Шунингдек, депутатлар Киевни гуманитар, дипломатик ва ҳарбий жиҳатдан максимал даражада қўллаб-қувватлашга чақирган.

23 ноябрда Европа парламенти ҳам Москвани терроризм ҳомийси деб эълон қилганди. 21 ноябрда эса НАТО парламент ассамблеяси Россия агрессияси бўйича халқаро трибунал тузишни назарда тутган резолюцияни қабул қилди.

Бунгача Эстония, Латвия, Литва, Польша ва Чехия парламентлари ҳам Россияни терроризмни қўллаб-қувватлайдиган давлат сифатида тан олганди. Масалан, Литва сейми қабул қилган ҳужжатда РФ Украинада атайин тинч аҳолига ҳужум қилаётгани ёзилган. Эстония ўз навбатида Украина ҳудудий яхлитлиги бузилиши ва сохта референдумлар натижасини ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилган.

13 октябрда эса Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси Россияни террорчи давлат деб эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг