
Фото: Roman Chop / AP / Scanpix / LETA
Украинада фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларнинг умумий суръати сўнгги кунларда ноқулай об-ҳаво туфайли секинлашган, аммо жанглар интенсивлиги декабрнинг биринчи ҳафтаси ва кейинги ҳафталарда ўса бошлаши мумкин. Бу ҳақда Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW)нинг ҳар кунги ҳисоботида келтирилади.
Метеорологлар прогнозларига кўра, ноябр ойи охири — декабр ойи бошларида Украина шимоли-шарқида ҳаво кескин совиши кутилмоқда. Бу эса шуни англатадики, тупроқ ҳарбий техника ва пиёдалар ҳаракати қулай бўлиши учун етарли даражада музлайди.
Шу билан бирга ISW экспертлари можаро томонлари об-ҳаво шароитлари ўзгаришидан кейин юриш бошлашга тайёрланаётгани тўғрисида тасдиқланган маълумотларга эга эмасликларини таъкидлашган.
Фронтдаги вазият





Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар