
Кеча, 27 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев расмий ташриф билан Москвага келди, Бу ҳақда РИА Новости хабар берди,
«Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Президент Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга келди», – дейилади хабарда.
Бугун икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, улар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форумида видеоконференция шаклида иштирок этадилар. Бу Тўқаевнинг Қозоғистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк ташрифидир.
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловда Тўқаев 81,31 фоиз овоз тўплади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар