
Фото: AFP
Италиянинг Иския оролида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган кўчки қурбонлари сони етти нафарга етди, деб хабар бермоқда Неапол префектураси. Қидирув-қутқарув ишлари давомида яна уч нафар қурбоннинг жасади топилди. Аввалроқ тўрт қурбон ҳақида маълум бўлганди.
Ҳалок бўлганлар орасида чақалоқ ҳамда 6 ва 11 ёшли икки бола бор. Беш киши бедарак йўқолган. Оролда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, қутқарув ишлари давом этмоқда.
Italiyaning Iskiya orolida kuchli yog‘ingarchilik ortidan ko‘chki yuz berdi. Oqibatda 7 kishi halok bo‘ldi pic.twitter.com/7UfxuXgxFY
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 28, 2022
Табиий офат оқибатида 230 киши уйларидан эвакуация қилинган, 30 га яқин уй вайрон бўлган. Ҳодисада етказилган зарарни бартараф этиш учун ҳукумат 2 миллион евро ажратди.
Италияда кўчки 26 ноябрь куни тонгда кучли ёмғир туфайли содир бўлган. Оролда, метеорологик хизматлар маълумотларига кўра, 120 мм ёғингарчилик кузатилган. 8 минг аҳоли истиқомат қилувчи Казамиччола-Терме шаҳрига лой ва тошли сув оқимлари келиб тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар