Нефть нархи январь ойидан бери энг паст даражага тушиб кетди

Нефть нархи январь ойидан бери энг паст даражага тушиб кетди
Фото: Bloomberg
Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефть нархи 11 январдан бери илк бор баррелига 82 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Тошкент вақти билан 06:43 ҳолатига кўра, ушбу c тоифали ёқилғи нархи 81,19 долларга тушди. Соат 07:37 ҳолатига кўра, Brent маркали нефтнинг февраль фьючерслари бир баррели учун 81,73 доллардан сотилмоқда.

Brent нефтининг нархи охирги марта январь ойи бошида бу даражада бўлган — 10 январда бир баррель учун 81,37 долларни ташкил қилган эди.

Шу билан бирга, WTI нефтининг февраль фьючерслари Тошкент вақти билан 07:17 га 2,6 фоизга пасайиб, бир баррель учун 74,42 долларни ташкил қилди.

5 декабрь куни Европа Иттифоқининг Россиядан денгиз орқали нефть етказиб бериш бўйича олтинчи санкциялар пакети доирасида қабул қилинган эмбаргоси ​​кучга киради.

Шу куни саккизинчи санкциялар тўпламида назарда тутилган Россия нефтига нархлар бўйича чеклов кучга кириши керак, икки ойдан кейин эса нефть маҳсулотлари нархини чеклаш амалга оширилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар