22:22 / 28.11.2022
1 104

Эрон парламенти ШҲТга аъзо бўлишни маъқуллади

Эрон парламенти ШҲТга аъзо бўлишни маъқуллади
Фото: Reuters
Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш бўйича меморандум имзолаган эди.

Эрон Ислом маслаҳат кенгаши вакиллари парламент йиғилишида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун лойиҳасини парламентнинг 205 депутати маъқуллаган, 3 нафари қарши овоз берган, 4 нафари бетараф қолган.

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш учун ташкилот томонидан шу пайтгача қабул қилинган барча ҳужжатларни тасдиқлаши керак, ҳозиргача 49 та ҳужжат имзоланган.

ШҲТ 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари томонидан асос солинган. Уюшма ҳамкорлари Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳисобланади.

ШҲТ мақсадлари барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, терроризмга қарши курашиш, иқтисодий ҳамкорликни, энергетика соҳасидаги шериклик ва илмий-маданий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар туфайли ШҲТга аъзо бўлолмай келаётган ва кузатувчи мақомига эга эди. 2016 йилдан кейин ядровий дастур бўйича битим тузилгач, чекловлар аста-секин олиб ташланди. Ушбу битим шартларига кўра, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармасликка ваъда берган.

2022 йил сентябр ойида Теҳрон ШҲТга аъзо бўлиш тўғрисидаги меморандумни имзолаган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг