
Фото: Kyodo
Қордан олинадиган электр токи арзон ва табиат учун бошқа тикланадиган энергия манбаларидан кўра зарарсизроқ бўлиши мумкин.
Япониянинг Аомори шаҳрида декабр-март ойларида қордан электр токи олиш усули тест қилиб кўрилади. Шаҳар Форте технологик стартапи ва Токио электралоқа университети билан ҳамкорликда ишламоқда. Шаҳарнинг турли жойларидан йиғилган қор белгиланган мактаб ҳовузига олиб бориб бўшатилади.
Лойиҳа муаллифларининг тушунтиришича, қор ва қуёш ҳарорати электр энергиясини ишлаб чиқаришда асосий восита бўлади. Яъни иссиқлик узатиш қувурлари қорга жойлаштирилади. Ташқарини эса қуёшнинг ҳарорати иситади. Ҳароратдаги бу қарама-қаршилик турбина ичидаги совитиш сувида ҳаракат оқимини пайдо қилади. Бу оқим эса электр ишлаб чиқариш учун турбинани айлантиради.
Лойиҳа муаллифи Токио электралоқа университети доценти Кожи Энокининг айтишича, бу жараён қуёш энергияси каби самарали электр энергиясини ишлаб чиқаришда қўл келади, шунингдек қуёш энергияси нархидан ҳам арзонроққа тушади.
Аомори шаҳар маъмурияти йўллардаги қорларни тозалаш учун ҳар йили ўн миллионлаб доллар сарфлайди. Йиғилган қор эса океанга ташланади. Агар қордан энергия олиш режаси ўзини оқласа, бу санаот заводлари учун ҳам қўл келади. Улар ўзларида мавжуд қордан жуда арзон нархларда электр олишга эришишлари мумкин. Лойиҳа муаллифлари стартапни Европанинг қор кўп ёғадиган ҳудудларида ҳам синаб кўришмоқчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар