2 075
Кремль Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» нима учун зарурлигини тушунтирди

Фото: «РИА Новости»
Россия президенти томонидан таклиф этилган Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ соҳасида уч томонлама иттифоқ» тузиш лойиҳаси ички ва ташқи бозорлар учун газ истеъмоли ва транспортирокаси бўйича мувофиқлаштириш механизмини яратиш ва инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Унинг айтишича, бу борада бирорта юридик шахс керак бўлади.
«Президент Путин биринчи босқичда мувофиқлаштирувчи механизм яратишни назарда тутмоқда. Балки, албатта, буни бирор юридик шахс билан муҳокама қилиш керак: бу уч давлат ўртасидаги ҳамкорлик учун ҳам, инфратузилмани ривожлантириш учун ҳам ташқи бозорлар учун ҳам зарур», — деди Песков.
У бундай иттифоқни ташкил этиш сабаблари ҳақида гапирар экан, Ўзбекистоннинг ҳам, Қозоғистоннинг ҳам иқтисоди тез ривожланаётганига, уларда жумладан, газга ички эҳтиёж ортиб бораётганига эътибор қаратди. «Бундан ташқари, ҳар икки давлат ташқи бозорларда ҳам савдо қилади. Табиийки, ташқи бозорларда Россия Федерацияси ҳам савдо олиб боради. Ва, албатта, бу муайян синхронлаштиришни талаб қилади», — деди Песков.
Бундан ташқари, президент матбуот котибининг сўзларига кўра, Россия ва Қозоғистон Евросиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкорлар сифатида ушбу соҳани ривожлантириш, келажакда эса умумий энергия бозорларини яратиш бўйича ҳам муайян режаларга эга.
«Ўзбекистон, ўзингизга маълум, ЁИИга қўшилмоқчи, унда кузатувчи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу ерда мувофиқлаштириш ва синхронлаштириш жуда муҳим», — дея қўшимча қилди Кремль матбуот котиби.
Песков Қозоғистон шимоли Россиядан келадиган газ билан таъминланишини алоҳида таъкидлади. «Қозоғистоннинг у ерда ўзига хос имкониятлари йўқ. Вариантлар бор: ё Россиядан газ олиб, Шимолий Қозоғистоннинг эҳтиёжларини қондириш ёки у ерга янги қувур тизимини тортиш учун ўнлаб миллиард доллар сарфлаш», — дейди у.
Россия, ўз навбатида, Шарқий Сибирда ҳам экспорт учун, ҳам ички эҳтиёжларни қондириш учун янги газ провинциясини ривожлантирмоқда. «Буларнинг барчаси уч давлат – Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ўртасида аниқ ҳаракатлар, мунозаралар, мувофиқлаштиришни қўшишни талаб қилади», — дея хулоса қилди президент матбуот котиби.
28 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш зарурлиги ҳақида гапиргани, Қозоғистон томони бунга тайёр эканини маълум қилганди.
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қандайдир иттифоқ тузилиши ҳақидаги гаплар Ўзбекистонда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кейинчалик аниқ бўлишича, Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремлдаги музокараларида Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали транспортировка қилишни мувофиқлаштириш мақсадида «уч томонлама газ иттифоқи»ни ташкил этиш ҳақида сўз борган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар