Фото: Stringer/Reuters
Қисман сафарбарлик доирасида, икки ой ичида 300 мингдан ортиқ захирадаги аскарлар ва кўнгиллилар ўқитилди, деди Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу. Уларни тайёрлашга 3 мингга яқин инструктор жалб қилинган.
«Икки ой давомида 300 мингдан ортиқ захирадаги аскар, жумладан, кўнгиллилар ўқитилди. Ўқув марказларида саккиз мингга яқин жанговар техника ва танк экипажлари, артиллерия тизимлари экипажлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз самолётлар ва электрон уруш тизимлари, алоқа воситалари мутахассислари тайёрланди», — деди Шойгу.
Вазирнинг сўзларига кўра, сафарбар қилинганларни тайёрлашга 3 мингга яқин инструктор жалб қилинган, Россия ва Беларусдаги 100 дан ортиқ полигондан фойдаланилган.
«Ҳарбий хизматчилар жанговар ва махсус топшириқларни муваффақиятли бажариш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлди», – деди Шойгу.
Ноябр ойида президент Владимир Путин қисман сафарбарлик доирасида 318 минг россиялик армияга чақирилганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, кўнгиллилар туфайли 300 минг кишини чақириш ҳақидаги дастлабки режа ортиғи билан бажарилган.
«Сафарбар қилинганлардан 49 минг киши армия сафида жанговар вазифаларни бажаришга жўнатилди. Қолганлари машғулотларда қатнашмоқда», деган эди Путин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади