23:07 / 30.11.2022
2 652

Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳукуматини тан олиш шартини айтди

Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳукуматини тан олиш шартини айтди
Фото: Hasht-e Subh Daily
Афғонистон қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳукуматини тан олиш шартини айтди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Масъуд Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Ҳирот хавфсизлик мулоқоти анжуманида қатнашмоқда. Мазкур конференцияга «Толибон» расмийлари ҳам таклиф этилганди. Аҳмад Масъуд анжуманда ички, минтақавий ва халқаро консенсусни Афғонистонни қутқариш ва мамлакатни инқироздан олиб чиқишнинг зарурий шарти деб атади.

«Одамлар қандай куч ва тизимни хоҳлашларини ўзлари танласин. Агар ‘Толибон’ сайловлар натижасида ҳокимият тепасига келса, мен уларни қабул қиламан», — деди қаршилик фронти етакчиси.

Маълумот ўрнида, Душанбедаги конференцияда 20 та давлатдан 120 га яқин одам иштирок этмоқда. Тадбир қўшни Афғонистондан келаётган муаммо ва таҳдидларга бағишланган. Аҳмад Масъуд ўзининг чиқишида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга қўллаб-қувватлаётгани, Афғонистондаги вазиятни тўғри баҳолагани учун ҳам миннатдорлик билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аҳмад Масъуд «Толибон» ҳукуматини тан олиш шартини айтди