07:50 / 02.12.2022
1 357

Ҳиндистон Японияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши прогноз қилинди

Ҳиндистон Японияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши прогноз қилинди
Фото: Bloomberg
S&P Global ва Morgan Stanley Ҳиндистон Япония ва Германияни ортда қолдириб, дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

S&P Global ўз баёнотида Ҳиндистоннинг номинал йиллик ЯИМ қуввати 2030 йилга бориб 6,3 фоиз даражасида қолишини тахмин қилмоқда.

Morgan Stanley 2031 йилга келиб Ҳиндистон ялпи ички маҳсулоти ҳозирги даражасидан икки баравар кўпроқ ошади, деб ҳисоблайди.

Morgan Stanley таҳлилчиларининг фикрича, мамлакатнинг ривожланган рақамли инфратузилмаси, ишлаб чиқаришга сармоя киритилиши ва шунга ўхшаш омилларни ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистонда юқори иқтисодий ўсиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.

- Бу омиллар Ҳиндистонни шу ўн йиллик охирига келиб дунёдаги учинчи йирик иқтисодиёт ва фонд бозорига айлантиради, — дейилади банк прогнозларида.

Прогнозларга кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги саноат улуши 2031 йилга бориб ҳозирги 15,6 фоиздан 21 фоизгача ошади. Шунга кўра, саноат даромадлари уч баравар кўпайиб, ҳозирги 447 миллиард доллардан 1,49 триллион долларгача ошиши мумкин.

S&P Global савдо ва молия секторини либераллаштириш, меҳнат бозоридаги ислоҳотлар, шунингдек, инфратузилма ва инсон капиталига сармоя киритиш курсини давом эттиришни кутмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг аксарияти аллақачон амалга оширилмоқда.

Таҳлилчилар Ҳиндистон расмийларининг мамлакатни хорижий инвесторлар учун марказ ва қудратли ишлаб чиқариш марказига айлантириш, шунингдек, глобал таъминот занжирларига кўпроқ интеграциялашувни таъминлаш истагини кўрмоқда.

Айни пайтда Morgan Stanley юқоридаги прогнозлар амалга ошмаслигига олиб келиши мумкин бўлган бир қатор хавфларга ишора қилмоқда.

Шундай қилиб, глобал рецессия давом этиши мумкин. Ҳиндистон иқтисодиёти эса савдога жуда боғлиқ, чунки мамлакат ишлаб чиқаришининг деярли 20 фоизи экспорт қилинади.

Бундан ташқари, малакали ишчилар билан боғлиқ муаммолар, мураккаб геосиёсий вазият ва сиёсий қарорлар қабул қилишда хатолар бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон Японияни ортда қолдириб, дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланиши прогноз қилинди