Фото: «РИА Новости»
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кремлнинг АҚШ билан мулоқотга қайтиши шартини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Вашингтон бу шартни амалга ошириши учун куч топиши эҳтимоли кам.
«Агар ғарблик суҳбатдошларимиз ўз хатоларини тушуниб, декабрь ойида биз таклиф қилган ҳужжатлар муҳокамасига қайтишга тайёр эканини билдирса, бу ижобий факт бўлади. Шарт амалга ошса, АҚШ билан мулоқотга тайёрмиз», — деди у.
Лавровнинг таъкидлашича, АҚШ «бу таклифларни рад этгани учун аллақачон мулоқотни қайта тиклаш истиқболларига мутлақо зид бўлган қадамлар қўйилган».
Қадам сифатида Лавров НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Украина ғалаба қозонмаса, унинг альянсга аъзолиги масаласи «муҳокама қилинмаслиги» ҳақидаги баёнотини тилга олган.
«Бундай баёнотларнинг масъулиятсизлигини сиёсатдан озгина хабардор бўлган ҳар қандай одам тушунади», —деган у.
Аввалроқ Лавров Бирлашган миллатлар ташкилотига мурожаат қилиб, Украина масаласида холис чизиқда туришга чақирганди. У холис ва мувозанатли чизиқ «можароли вазиятларни узоқ муддатга ҳал этишга эришиш ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди
А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди