21:13 / 02.12.2022
1 303

Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди

Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Эдвард Сноуден
Фото: Global Look Press

АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлиги Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди. Бу ҳақда унинг адвокати Анатолий Кучерена маълум қилди.

Сноуденнинг рафиқаси эса айни пайтда паспорт учун ариза бериш босқичида, деди адвокат.

Россия президенти Владимир Путин америкалик Эдвард Сноуденга Россия фуқаролигини тақдим этиш ҳақидаги фармонни 26 сентябрда имзолаган эди.

Президент вакили Дмитрий Песков бу Сноуденнинг ўз илтимоси билан амалга оширилганини, у 2020 йил ноябридаёқ фуқаролик олиш учун ариза берганини айтганди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс Вашингтоннинг Сноуденга нисбатан позицияси ўзгаришсиз қолганини айтиб, энди у қисман сафарбарлик доирасида Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашишга жалб этилиши мумкинлигини қайд этганди.

Бироқ унинг адвокати Сноуден Россия армиясида хизмат қилмагани, ҳарбий хизмат бўйича амалиёт ва тажрибага эга бўлмагани сабабли, у сафарбарликка жалб этилмаслигини маълум қилганди.

Сноуден Америка Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими бўлиб, 2013 йилда АҚШ махсус хизматларининг фуқароларни кузатиш усулларини фош қилган ва дунё етакчилари телефонлари тингланиши ҳақида айтиб берган эди. АҚШда у жосусликда ва давлат мулкини ўғирлаганликда айбланмоқда. У махфий маълумотларни фош қилгани учун 30 йилга қамалиши мумкин.

Сноуден дастлаб Гонконгга, сўнг Россияга қочган. «Шереметьево» аэропортининг транзит зонасида бир ойдан кўп вақт яшаган. Сўнг Сноуденга Россияда вақтинчалик бошпана тақдим этилган. 2020 йилда у ушбу мамлакатда муддатсиз яшаш учун рухсатномага эга бўлди ва Россия фуқаролигини олиш учун ариза берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди