1 766
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди
Фото: Delfi
Россия ҳарбийлари ўқ-дорилар тақчиллиги ва Украина Қуролли кучларининг логистика бўйича зарбалари туфайли кенг кўламдаги ҳужумларни амалга ошира олмайди. Буюк Британия разведкаси бу борадаги тегишли ҳисоботни эълон қилди.
Ҳисоботга кўра, рус ҳарбийларининг Херсондан чекиниши Украина кучларига Россиянинг қўшимча логистика марказлари ва коммуникацияларига зарба бериш имконини берди.
«Бу таҳдид русларни юкларини, шу жумладан, темир йўл постларини жанубга ва шарққа кўчиришга ундаган бўлиши мумкин», — дейди разведка.
Шу билан бирга, Россия логистика бўлимлари темир йўлдан автомобиль транспортига юклаш ва туширишни амалга ошириши керак. Бироқ ушбу транспорт Россиянинг олдиндаги мудофаа позицияларига олиб борилганда Украина артиллериясига нисбатан заиф бўлади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россияда ўқ-дорилар тақчиллиги ушбу логистика муаммолари билан кучайган деб ҳисоблайди.
«Бу ҳозирги вақтда Россиянинг самарали кенг кўламли қуруқликдаги ҳужум операцияларини қайта тиклаш салоҳиятини чекловчи асосий омиллардан бири», дейилган ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрь ойидан бери Россия Украинанинг тарқатиш тармоғига асосан қанотли ракеталар билан бир неча бор ҳужум қилган. Британия разведкасига кўра, тинч аҳоли манзилларига зарбалар бериш Москва ҳарбий доктринасининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Украина Олий радаси икки вазирни ишдан бўшатди
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди