07:30 / 03.12.2022
1 499

Украина урушда ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди

Украина урушда ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди
Россия босқинидан сўнг Украина қўшинли 10-13 минг аскар йўқотди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

Подолякнинг сўзларига кўра, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украина йўқотишларини 100 минг атрофида деб баҳолаб хатога йўл қўйган.

Шубҳасиз, Урсула хоним хато қилди. Шу сабабли улар видеони ўчириб ташлади. Бизда Олий Бош қўмондонга берилган Бош штаб маълумотлари бор. У 10-13 минг атрофида. Аммо бизда ярадорлар кўп”, – деган Подоляк.

Шу билан бирга у ҳалок бўлган фуқаролар ҳам 20 минг эмаслигини ҳам таъкидлаган. Шу билан бирга сиёсатчи Россия томонидан вақтинча эгаллаб олинган ҳудудларда кўплаб оммавий қабрлар ва қийноқ камералари борлигини эслатиб ўтди.

Биз кўплаб халқаро платформаларда Россия ҳарбийлар билан жангда ютқизаётганини, шунинг учун оддий фуқаролар билан жанг қилаётганини айтганмиз”, – деб қайд этган Подоляк.

30 ноябрь тонгда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Твиттер саҳифасида Украина урушда 100 минг аскар ва 20 минг оддий фуқароларни йўқотгани тўғрисида видео пайдо бўлди. Кейинчалик бу твит ўчириб ташланган. Унинг ўрнига саҳифада юқоридаги маълумотлар олиб ташланган бошқа видео пайдо бўлган.

Ўз навбатида ЕК расмий вакили Дана Спинант йўқотишлар ҳақидаги маълумотлар ташқи манбалардан олинганини, у ўлдирилганлар ва ярадорларни ўз ичига олишини маълум қилган.

Кейинчалик Зеленскийнинг вакили Сергей Никифоров йўқотишлар нозик мавзу эканини ва бу ҳақда тўлиқ маълумотни қўшинлар қўмондони, мудофаа вазири ёки президент бера олишини таъкидлаган.

Украина армияси бош штабида ҳам Европа Комиссияси раиси маълумотларини тасдиқлашмаган. Улар йўқотишлар ички маълумотлар эканини ва ўта тор доирада очиқланиши мумкинлигини айтишган.

Бунга қадар Украина урушдаги йўқотишлари ҳақида маълумотларни очиқламаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина урушда ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди