Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна тартибсизлик содир бўлди. Бу ҳақда SputnikTj мухбирига Исфара шаҳридаги “Чоркуҳ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Лайсиддин Юсупов маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:45 да чегарадош Сомониён ва Кўктош қишлоқлари аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлган.
“Тўқнашув Кўктошнинг бир гуруҳ аҳолиси ўтиб кетаётган Сомониёнда яшовчи фуқарога тош отиши натижасида юзага келган. Натижада у бош қисмидан жароҳат олган”, дейди Юсупов.
Тожикистон қишлоғининг бошқа аҳолиси ҳам можарога қўшилган, қирғизлар уларга ов милтиғидан тўрт марта ўқ узган.
Ҳозирда 20 ёшли жабрланувчи маҳаллий шифохонада. Воқеа жойига икки давлат чегарадош қишлоқларининг маҳаллий чегарачилари етиб келган ва музокаралар олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларни демаркация қилиш масаласи бўйича мунтазам фаол музокаралар олиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди