12:53 / 04.12.2022
2 995

Британия разведкаси Бахмутнинг босиб олинишини Россия учун аҳамияти ҳақида

Британия разведкаси Бахмутнинг босиб олинишини Россия учун аҳамияти ҳақида
Россия сўнгги кунларда Бахмутга ҳужумда чекланган муваффақиятга эришди. Рус қўшинлари шаҳар жанубида Бахмутка дарёси атрофидаги ботқоқ худудларга мустаҳкамланиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Буюк Британия ҳарбий разведкаси Бахмутнинг босиб олиниши чекланган оператив муваффақият бўлишини айтмоқда. Шу билан бирга бу ишғол келажакда Украинанинг йирик шаҳарларига таҳдидга сабаб бўлади: гап Краматорск ва Славянск ҳақида кетмоқда.

Бахмутга бир неча ойдан буён давом этаётган ҳужум эришилиши мумкин бўлган муваффақиятга нисбатан қимматга тушди. Британия разведкаси шаҳарнинг эгалланиши кўпроқ рамзий аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Сўнгги ҳафталарда Украинанинг Бахмут шаҳри учун жанглари авж олди. Россия шаҳарнинг деярли ўраб олинганини айтмоқда. Айрим маълумотларга кўра, Россия томонидан асосан "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси жангчилари ҳаракат қиляпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг