22:48 / 04.12.2022
1 593

NASA: Россия Украинанинг камида 1 миллиард долларлик буғдойини ўғирлади

NASA: Россия Украинанинг камида 1 миллиард долларлик буғдойини ўғирлади
Фото: «UNIAN»
Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия камида 1 миллиард долларлик буғдой йиғиб олган. Бу ҳақда NASA маълумотларига таяниб, Bloomberg хабар берди.

NASA’нинг Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижасида ҳосилнинг қаерда йиғилгани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, россияликлар Украинанинг босиб олинган ҳудудида деярли 6 миллион тонна буғдой йиғиб олган. Бу ҳудудларда кузги экинларнинг қарийб 88 фоизи йиғилган бўлиб, ҳосил олинмаган далалар асосан фронт чизиғи бўйлаб жойлашган.

Таъкидланишича, Россия кемаларига юкланган Украина дони қатор давлатларга, жумладан, Ливия ва Эронга экспорт қилинмоқда. Бироқ жўнатилган ҳажмларни тахмин қилиш қийин, чунки экспорт қилувчилар товарларнинг келиб чиқишини яширмоқда. Россиянинг ўзи бир неча бор Украина донини ўғирланганини инкор этган, бироқ расмийлар ишғол қилинган портлардан дон жўнатиш қайта тикланаётганини оммага таъкидламоқда.

NASA Harvest’нинг ҳисоб-китоблари буғдойга қаратилган бўлиб, ҳозиргача Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда сақланадиган бошқа экинлар ёки озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно. Олинган маълумотлар экинлар йиғиб олингандан кейин нима бўлганини очиқламайди. Ҳосил таҳлили шуни кўрсатадики, Украинада фермерлар бу йил 26,6 миллион тонна буғдой йиғиб олган, бу прогноздан бир неча миллион тоннага кўп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA: Россия Украинанинг камида 1 миллиард долларлик буғдойини ўғирлади