21:10 / 05.12.2022
1 555

Урушнинг 284-куни: Бахмутда ҳалок бўлган аскарлар ва ертўлада яшаётган одамлар (фото)

Урушнинг 284-куни: Бахмутда ҳалок бўлган аскарлар ва ертўлада яшаётган одамлар (фото)
Урушнинг 284-куни. Асосий маълумотлар:
  • Украина қуролли кучлари «Грузин легиони»нинг олти нафар ҳарбийси Бахмут учун жанглар вақтида ҳалок бўлди. Бахмут йўналишида Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар ҳужумини қайтармоқда, бу йўналишда асосан «Вагнер» жангчилари ҳаракатланмоқда;
  • Америка разведкаси ҳисоблашича, Россия ўқ-дориларини ишлаб чиқарилаётганидан тезроқ сарфламоқда;
  • АҚШ разведкаси Украинада ҳарбий ҳаракатлар суръати пасайишини кутмоқда. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти эса аксинча, қиш келиши билан Украина шарқида юриш амалиётлари кучайишини прогноз қилмоқда;
  • Днепрнинг чап соҳилига ҳам Украина байроғи ўрнатилди. Бу ҳақдаги видео Украина қуролли кучларининг «Карлсон» номли махсус бўлинмаси томонидан эълон қилинган;
  • Курск ва Белгород областлари губернаторлари чегарадаги аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Регионлар раҳбарларининг сўзларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган;
  • Украина қуролли кучлари Украина православ черковининг Россия тажовузини қўллаб-қувватлаган вакилларига санкция қўллади.

Қуйида 4 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Кун кадри. Бахмутда ҳалок бўлган украин аскарлари
Ҳарбий шифокорлар Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги жангларда ҳалок бўлган икки украин жангчиси жасадини фронтдаги дала ҳоспиталига ўтказишга тайёрламоқда. Асосан «Вагнер» гуруҳи ёлланма жангчиларидан иборат Россия қўшини шаҳарга юриш қилишда давом этмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, украиналик ҳарбийлар ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлмоқда ва россияликлар катта йўқотишларга учрамоқда.

Бундан ташқари, РБК Украина нашри Бош штаб ва Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтига асосланиб берган маълумотига кўра, Бахмут ҳудудида россиялик ҳарбийлар Украина томонида туриб жанг қилган олти нафар грузин ҳарбийсини ўлдиришган.

Chris McGrath / Getty Images
Бахмутликларнинг ертўладаги ҳаёти

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут атрофидаги посёлкалардан бирида ёнғин
Ивановское посёлкасидаги уйлардан бирида яшовчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли ёнғин чиққан.

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Озод этилган Херсон манзаралари

Шаҳар россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилишидан кейин чиққан ёнғин. «Украинская правда» Херсон шаҳар кенгаши ва област ҳарбий маъмуриятига асосланиб хабар беришича, сўнгги икки ҳафтада Херсонда россияликларнинг зарбалари оқибатида 19 киши ҳалок бўлиб, 39 киши яраланган. Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украин ҳарбийлари Ингулец дарёсидан понтон кўприк орқали ўтмоқда. Ноябр ойи бошида Херсон областидан чекиниш чоғида россиялик ҳарбийлар бир қанча кўприкларни, жумладан Ингулец орқали ўтган Дарьевский кўприги ҳамда Тягинка орқали ўтган кўприкни портлатишган. Икки дарё ҳам — Днепрнинг ўнг ирмоқлари саналади.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA


Херсонда «енгилмас пункт»лардан бирида аҳолига дори-дармон тарқатаётган кўнгиллилар. Палаткалар, шунингдек маъмурий бинолар, болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа жамоат жойларида махсус жиҳозланган хоналар шундай аталади. Бундай нуқталарда украинлар исиниши ва электрдан фойдаланиши мумкин. Бутун Украина бўйлаб юзлаб «енгилмас пункт»лар ишламоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA


Високое қишлоғида яшовчи Марина Семенюк ўз уйи олдида. Ноябрда, РФ армияси Херсон областидан чекинишидан олдин Маринанинг эри Николай россиялик ҳарбийлар томонидан яраланган ва зўрлик билан Қримга олиб кетилган. Високое Херсондан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган. Фото: Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киевдаги черковда чироқ ёруғидаги ибодат

Киевдаги Преображенское соборида электрни режали ўчириш чоғида шам ёруғида ибодат ўтказаётган роҳиб
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA


Преображенское соборида икона остида ўтирган бола
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Дунё » Урушнинг 284-куни: Бахмутда ҳалок бўлган аскарлар ва ертўлада яшаётган одамлар (фото)