23:30 / 05.12.2022
1 983

АҚШ Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишни истисно этмайди

АҚШ Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишни истисно этмайди
АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Мэлли Вашингтон Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувга эришишда дипломатик йўлларни афзал кўрсада, Ислом Республикасига қарши ҳарбий куч ишлатишни истисно қилмади.

Мэлли La Repubblica нашрига берган интервьюсида шундай деган: «Биз буни [ҳарбий ечимни] хоҳламаймиз, бу бизнинг йўлимиз эмас, АҚШ президенти Жо Байден буни хоҳламайди. Аммо бошқа барча вариантлар муваффақиятсизликка учраса, охирги вариант ҳарбийларда қолади. Президент буни аниқ қилиб: “биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз”, деган”.

Мэлли дипломатия ҳар доим афзал эканини таъкидлади, аммо унинг иддаосича “Эрон ҳақиқатан ҳам келишувга қайтишни хоҳлаётганини кўрсатмаяпти".

Унинг сўзларига кўра, Америка томони Эрондан Россия Федерациясига ракеталарни ўтказиш, шунингдек, Россияда Эрон дронларини ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида маълумотларга эга.

«Бу уларнинг Россия Федерациясини қўллаб-қувватлашини янада хавфли даражага олиб чиқади ва биз бунинг олдини олиш учун қурол берилишига алоқадор ҳар қандай шахсга нисбатан санкциялар қўллаш орқали жавоб беришга тайёрмиз», — деган Мэлли.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг