11:25 / 06.12.2022
1 734

Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган

Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган
Корея халқ армияси Бош штаби ҳарбийларга Жанубий Корея ва АҚШ томонидан чегара яқинида отилган ўқларга жавобан, артиллериядан ўт очишни буюрди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Шимолий Корея ҳарбийлари Сеулни фронт яқинидаги ҳудудларда баравар ўт очиш реактив тизимлари ва гаубицалардан ўқ отишда айблади. «Биз жиддий огоҳлантириш бериш учун зудлик билан олд артиллерия қисмларига денгиз томонга қарата артиллериядан ўт очишни буюрдик», — деди Бош штаб вакили Жанубни «провокацион ҳаракатлар»ни тезликда бас қилишга чақириб.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машғулотлари Сеулдан 71 км шимоли-шарқда, Чхорвон уездида бўлиб ўтмоқда.

Шимолий Корея аввалроқ манёврларга жавобан, шарқий ва ғарбий қирғоқ яқинидан денгиз томонга қарата 130 та артиллерия снарядларини учирганди.

Аввалроқ АҚШ, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг бир қатор амалдорларига нисбатан санкциялар жорий қилганди. Бу амалдорлар КХДРнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш дастурларига алоқадор.

Сўнгги санкциялар Шимолий Кореянинг 18 ноябрда ўтказган халқаро баллистик ракеталар синови фонида жорий қилинмоқда. КХДР йил бошидан бери 60 дан ортиқ ракета синовларини ўтказди, бу эса унинг 2017 йилдан буён тўхтатиб қўйилган ядровий қурол синовларини қайта бошлаши мумкинлигидан хавотир уйғотмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган