09:23 / 07.12.2022
1 256

Германиялик сайёҳ Туркияга сафари чоғида исломни қабул қилди

Германиялик сайёҳ Туркияга сафари чоғида исломни қабул қилди
Анталияга дам олиш учун келган германиялик сайёҳ Роберт Тейлор Ислом динини қабул қилди ва Камол исмини олди.

Тейлор Туркия ва Европада гольф ускуналарини сотувчи хорижий компаниянинг дистрибютори ҳисобланади. Анталияга келгач, Тейлор улуғвор масжидлар ва азоннинг гўзаллигидан таажубланган ва Ислом динини ўрганишга киришган, сўнгра мусулмон бўлишга қарор қилган.

Сайёҳнинг Ислом динини қабул қилиш маросими Серик тумани муфтийлик биносида бўлиб ўтди. Унда Муфтий Иброҳим Кўксал Тейлорга Ислом асослари ҳақида маълумотлар берган.

Тейлор шаҳодат калимасини айтиб, Исломни қабул қилди, шундан сўнг у Камол исмини ҳам қабул қилиб олди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг