15:44 / 07.12.2022
912

АҚШ Конгресси мудофаага 848 миллиард доллар ажратмоқчи

АҚШ Конгресси мудофаага 848 миллиард доллар ажратмоқчи
АҚШ Конгрессининг Сенати 2023 йилги мудофаа бюджетини 847,3 миллиард доллар миқдорида белгилашга келишди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида чоп этилган ҳисоботда айтилади.

Хусусан, Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш учун камида 800 миллион доллар ажратиш режалаштирилмоқда. Бу Оқ уйнинг бюджет сўровидан 500 миллион долларга кўп.

Мазкур бюджет АҚШ тарихида мудофаа учун ажратилган энг катта маблағ ҳисобланади. Энди конгрессменлар ва сенаторлар ўзаро келишилган бюджет учун овоз беришлари керак. Шундан сўнг уни президент Жо Байден имзолайди.

Шу билан бирга, Украинага муҳим ўқ-дориларни етказиб беришни тезлаштириш ва Киевга қурол жўнатувчи АҚШ иттифоқчилари ва ҳамкорларининг ўхшаш техника захираларини тўлдириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси мудофаага 848 миллиард доллар ажратмоқчи