17:27 / 07.12.2022
3 522

Украина Қозоғистон ҳудудидан Россия аэродромларига дронлар учиргани айтилмоқда

Украина Қозоғистон ҳудудидан Россия аэродромларига дронлар учиргани айтилмоқда
Россия оммавий ахборот воситаларида Украина Қуролли кучларига тегишли дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилгани ҳақида хабар тарқалди. Республика Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни рад этди.

«Московский комсомолец» нашрида Россия ҳарбий аэродромларига давом этаётган ҳужумлар ҳақида мақола эълон қилинди. Унда 6 декабрь куни Россиянинг Саратов ва Рязань вилоятларидаги аэродромларига дронлар учирилгани хабар қилинади. Мақолада россиялик зенит-ракета қўшинларининг собиқ бошлиғи, истеъфодаги полковник Сергей Хатилев дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилганини тахмин қилган.

«Менда ҳамкасбларимнинг ҳали тасдиқланмаган маълумотлари бор, унга кўра учувчисиз учиш аппаратлари Қозоғистонга олиб келинган бўлиши мумкин. Айнан шу ердан дронлар учирилган. Бу ҳақиқатга кўпроқ яқин», — деган Хатилев.

Унинг таъкидлашича, дронлар Украинадан учирилган бўлиши мумкин эмас, чунки улар Россия ҳаво мудофааси тизимлари билан бир неча бор тўқнашган бўлар эди.

«Қозоғистоннинг энг яқин нуқтасидан Саратов яқинида жойлашган Энгельс аэродромигача бор-йўғи 150 километр», — деган Хатилев.

Рязань вилоятигача тахминан 600 километр, лекин дронларни Россиядан ҳам учирса бўлади. Хатилевга кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлинма ёнидан учиб кетаётган аппаратни тўсиб қўйиши жуда қийин.

«Бу ердан С-400 дрони деярли кўринмайди», — дея хулоса қилган эксперт.

Ўз навбатида, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдириб, маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

- ‘Московский комсомолец’ нашрида Қозоғистондан Россия аэродромларига дронлар учирилгани ҳақидаги баёнот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундан ташқари, шуни таъкидлаймизки, ушбу учувчисиз учиш қурилмаларидан ҳеч қачон Қозоғистон Қуролли кучларида фойдаланилмаган, — дея изоҳ берди вазирлик.

Шу билан бирга, Республика Мудофаа вазирлиги провокацияларга берилмаслик ва фақат расмий маълумотларга ишонишга чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Қозоғистон ҳудудидан Россия аэродромларига дронлар учиргани айтилмоқда