17:51 / 07.12.2022
1 552

Жинсий зўравонликда айбланган «Женоа» футболчиси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жинсий зўравонликда айбланган «Женоа» футболчиси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: Getty Images
«Женоа» ярим ҳимоячиси Маноло Портанова 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

22 ёшли футболчи 2021 йилнинг май ойида Сиена шаҳрида уюштирилган зиёфат пайтида 21 ёшли талаба қизни гуруҳ бўлиб зўрлашда иштирок этганликда айбланмоқда. Манолодан ташқари унинг амакиси ва икки дўсти ҳам айбланувчилар қаторида. Улар орасида 17 ёшли ўсмир ҳам бор.

Football Italia нашрининг хабарига кўра, Портанова ва унинг қариндоши тезлаштирилган суд жараёнида иштирок этган ва Сиена суди томонидан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, улар жабрланувчи ва оиласига 120 минг евро тўлаб бериши керак бўлади.

Қайд этилишича, ишни тезлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш жараёнида судланувчи жазони енгиллаштириш ва суд жараёнини қисқартириш босқичларидан бош тортади. Бироқ бу Портанова айбини бўйнига олди дегани эмас, футболчи айбини тан олмади ва қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Портанова сўнгги бор Италия Б сериясида «Читтаделла»га қарши ўйинда (0:1) майдонга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жинсий зўравонликда айбланган «Женоа» футболчиси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди