19:51 / 08.12.2022
1 480

Украинадаги урушнинг 287-куни: Мариупол ва Запорижжядаги вайроналар, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)

Украинадаги урушнинг 287-куни: Мариупол ва Запорижжядаги вайроналар, Бахмутдаги ёнғинлар (фото)
Украинадаги урушнинг 287-куни. Асосий маълумотлар:
  • Владимир Путин сафарбарлик доирасида армияга чақирилган 300 минг кишидан фақат 150 минг нафари ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига жўнатилгани, шундан фақат 77 минг киши тўғридан тўғри жанговар бўлинмаларга бириктирилганини маълум қилди;
  • Шунингдек, Путин урушишдан бош тортганлар учун ҳеч қандай «лагер» ва «қамоқхона» йўқлиги, Россия қўшинларидаги дезертирлик ҳолатлари оммавий характерда эмаслиги — фақат «айрим ҳолатлар учраётгани»ни қайд этди;
  • Time журнали Володимир Зеленский ва Украина руҳиятини «2020 йил одами» деб топди;
  • Украинадаги жанг майдонидан қочиб келган ва полициячиларга ўт очган дезертир Ростов областида қўлга олинган. Бу Уфадаги ИК-4 қамоқхонаси маҳбуси Павел Николин бўлиб, у «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси томонидан ёлланган. У Украинадан 24 ноябр куни қочиб келган.

Оккупациядаги Мариупол

«Азовстал»да 1967 йилда Иккинчи жаҳон уруши фронтида ҳалок бўлган ишчилар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик баҳордаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида ўққа учраган. Россия-Украина уруши вақтида «Азовстал» комбинати муҳим рамзлардан бирига айланди: РФ армияси март ойидаёқ шаҳарнинг катта қисмини эгаллаб олди, заводда эса маҳаллий аҳоли ва Украина армияси кучлари яширинди. Украиналик ҳарбийлар 16 майга қадар мудофааланди, кейин раҳбарият топшириғи билан таслим бўлишди, ўшанда асир тушган 2 мингга яқин кишидан 215 нафари сентябр ойида ҳарбий асирлар алмашинуви доирасида қайтарилди.
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA


Мариупол марказидаги кафедаги одамлар. Мариупол тўққиз ойдан буён Россия оккупацияси остида қолмоқда
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA


Маҳаллий аҳоли бино ичида одамлар борлигини кўрсатиш учун қолдирган «Люди» ёзуви, лекин бино ўққа тутилган. Мариуполнинг қонуний мэри Вадим Бойченконинг сўзларига кўра, шаҳарда муҳим инфратузилмаларнинг 90 фоизи шикастланган, ўққа тутиш оқибатида 11 мингдан ортиқ турар жой бинолари вайронага айланган. Унинг маълумотига кўра, шаҳар учун жанглар ва оккупация вақтида камида 22 минг киши ҳалок бўлган. Фото: Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA

Мариуполда яшовчи 73 ёшли Нина шаҳардаги ертўлалардан бирида, у бу ерда қариндошлари ва яна тахминан 75 нафар мариуполликлар билан отишмалар вақтида жон сақлаган. Бугунги кунда истило остидаги шаҳарда қанча одам қолгани маълум эмас. «ДХР» расмийларининг апрел ойи охиридаги маълумотларига кўра, Мариуполда 250 мингга яқин киши бор эди. Май ойи ўрталарида шаҳарнинг қонуний мэри Вадим Бойченко 100 мингга яқин рақамни айтди. Урушга қадар шаҳар аҳолиси 450 мингдан ортиқ бўлган.
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA


Мариупол марказидаги ибодатхона кўриниши
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA

Бахмутда отишмалардан кейин чиққан ёнғин

Россия қўшини бир неча ойдан буён Бахмутни эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда — ноябр ойи охирида уларнинг юриши кучайди. 7 декабр куни РФ армияси томонидан берилган навбатдаги зарбалардан кейин кўп қаватли турар жой биноси ёниб кетди. Бинода икки киши ва бир ит яшаётган бўлган, улар ёнаётган бино ичидан чиқишга муваффақ бўлишган. Украина нашрлари ёзишича, ўт ўчирувчилар воқеа жойига дарҳол етиб келишган ва отишмалар остида оловни ўчиришган.

LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

LIBKOS / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги вайронгарчиликлар

Июн ойи бошида Украина ҳукумати Запорижжя областининг 60 фоиз ҳудуди РФ қўшинлари томонидан ишғол этилганини хабар қилганди. Херсон областидан фарқли ўлароқ, Украина қуролли кучлари ҳозирча бу ҳудудда қарши ҳужумга ўтгани йўқ. Россия қўшини Украина назоратидаги шаҳар ва қишлоқларни ўққа тутишда давом этмоқда. Хусусан, 23 ноябр куни Волнянск шаҳрида, Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенконинг сўзларига кўра, янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлган. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Старухнинг маълумотига кўра, ҳудуд сўнгги бор 7 декабр куни ўққа тутилди.

Куприяновка қишлоғи аҳолиси вайрон бўлган уйлар олдидан фанер листларини олиб ўтмоқда. Куприяновка Запорижжядан 40 километр шарқда жойлашган, қишлоқ Украина кучлари назоратида қолмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Куприяновка аҳолиси вайрон бўлган бино ичкарисида бутун қолган мебелларни олиб чиқмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Запорижжя области марказидаги турар жой биноларидан бирида гиламлар билан тўсиб қўйилган деразалар
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Куприяновка қишлоғи аҳолиси вакиллари вайрон бўлган уйдан мебелни олиб чиқишмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Херсон областидаги Потемкинский қишлоғидан эвакуация

Озод этилган Херсон областида тинч аҳолининг Украинанинг бошқа хавфсиз ҳудудларига кўнгилли равишда эвакуация бўлиш жараёни давом этмоқда. Қуйидаги фотосуратларда Днепр дарёси делтасида, дарёнинг Қора денгизга қуйилиш жойи яқинида жойлашган Потемкинский қишлоғидаги одамлар ўз уйини тарк этиш жараёни акс этган.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг