
Фото: Flickr
Россияда иқтисодий жиноятларда гумон қилинган аёллар ва вояга етмаганларга қамоқхона кишанларини тақиш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкнинг сўзларига кўра, 7 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида ушбу масалани муҳокама қилганидан кейин қонун кучга кирган. Волк гумонланувчиларни қўлга олишда махсус воситаларни танлаш «хавфлилик даражаси»га боғлиқлигини қайд этган.
Суд жараёнларида кишанлардан фойдаланиш мавзусини инсон ҳуқуқлари кенгаши вакили Ева Меркачева кўтарган. Россия раҳбари зўравонлик бўлмаган жиноятларда гумонланувчиларга кишан тақмасликни қўллаб-қувватлаган. У, шунингдек, гумонланувчиларнинг тергов изоляторида узоқ муддат ушлаб турилишини инсон ҳуқуқларининг бузилиши деб атаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.