09:00 / 09.12.2022
1 728

Франция таълимдан исломни йўқ қилмоқчи: Францияда мусулмонларнинг келажаги борми?

Франция таълимдан исломни йўқ қилмоқчи: Францияда мусулмонларнинг келажаги борми?
2015 йилдан буён вазият унчалик ўзгармади. Либерал мусулмонлар бошқа юртларга кўчишга мойил мусулмонларни “ақлсизлик” ва “параноя"да айблашда давом этмоқда (айрим манбаларга кўра, гарчи уларнинг баъзилари Францияни анча олдин яширинча тарк этган бўлсада).

Франциянинг якуний режаси Исломни йўқ қилиш, жамоат жойларида (ҳатто кўчада ҳам) ҳижобнинг барча турларини тақиқлаш ва мусулмонларни диндан қайтишга мажбурлаш эканини бир неча бор таъкидлаган.

Улар “Франциянинг ниқобни тақиқлаши мумкин эмас”, деб ўйлашган, лекин бу нотўғри экани исботланди.

Улар “Франция ҳеч қачон вояга етмаганлар учун ҳижобни тақиқламайди”, деб ўйлашганди. Бу борада ҳам хато қилишди.

Улар “Франция ҳеч қачон уйда таълим олишни тақиқламайди”, деб ўйлашди, бироқ натижа бунинг акси бўлди.

Францияда мусулмонлар учун тенглик борлиги мана шундай кўрсатилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, аёлларнинг давлат мактабларида ҳижоб ўрашига рухсат берилмаслиги муаммо эмас, чунки уйда таълим олиш ҳамон ечим сифатида кўрилади. Ҳозирги кунда Францияда фарзандларни уйда ўқитиш деярли имконсиз.

Averroes ўрта мактаби 2003 йилда, баъзи ҳижобли опа-сингилларга давлат мактабларида ўқиш тақиқланганидан кейин Лиллда қурилган эди. Averroes мактаб кенгаши ўз фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлиши учун, давлатнинг мувофиқлик қоидаларига риоя қилиш йўлида ҳамма нарсани қилди. Охир-оқибат, мактаб аъло даражада ишлади ва 2013 йилда энг яхши француз ўрта мактаби, дея тан олинди.

Уларнинг ажойиб ютуқларига қарамай, давлат одатда барча ўрта мактаблар оладиган давлат субсидияларини беришдан бош тортмоқда.

Бу давлат қарори аслида дунёвий исломофобларнинг шафқатсиз табиатини кўрсатади. Averroes ўрта мактаби шу йиллар давомида республикачиликка риоя қилиш учун қўлидан келганини қилди, аммо уларга ҳамон “исломчилар” сифатида қаралмоқда.

Мактаб жамоаси 2020 йилда пайғамбар алайҳиссаломнинг карикатурасини дарсда намойиш қилган исломофоб Самуэл Пати ўлдирилганида, унинг номини хотирлаш учун пул йиғишгача боришди. Буларнинг барчаси уларнинг Францияга сингиб кетишга ва унинг қадриятларини қабул қилишга астойдил ҳаракат қилганларини кўрсатади.

Бироқ, бу муросасиз Франция учун етарли бўлмади.

Энди буларнинг барчаси очиқ-ойдин бўлганидан кейин, сизнингча, Франция тупроғида ислом динига амал қилиш ҳали ҳам мумкин, деб таъкидлаётган француз республикачи мусулмонларининг келажаги қандай бўлади?

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг