13:07 / 09.12.2022
1 071

Грузияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди (фото)

Грузияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди (фото)
Фото: Грузия Давлат хавфсизлик хизмати
Грузиянинг Тбилиси шаҳри халқаро аэропортида ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Фото: Грузия Давлат хавфсизлик хизмати
Яқин Шарқда Тохосашвили Амир Исо номи билан машҳур бўлган. У Сурия ва Ироқ ҳудудида террорчилик фаолияти ва жанговар ҳаракатларда иштирок этган. «Маълум вақт давомида можаро зонасида террорчилик ташкилоти бўлинмаларидан бирига раҳбарлик қилган», — дейилади хабарда.

Фото: Грузия Давлат хавфсизлик хизмати
2019 йилда Тохосашвилининг укаси Цезарь Тохосашвили террорчилар доирасида Киевда ҳибсга олинган. Шундан сўнг у мамлакат Бош прокуратураси талабига биноан Грузияга экстрадиция қилинган. У худди шундай айбловлар билан узоқ муддатга қамалган.

2014—2015 йилларда Панкиси дарасидан юзлаб Кист чеченлари ИШИД сафида жанг қилиш учун кетган. Грузияда уларга қарши жиноий иш қўзғатилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузияда ИШИД етакчиларидан бири қўлга олинди (фото)