20:20 / 09.12.2022
1 091

Россияда армия ҳақида «сохта» хабар тарқатган сиёсатчи 8,5 йилга қамалди

Россияда армия ҳақида «сохта» хабар тарқатган сиёсатчи 8,5 йилга қамалди
Фото: «РИА Новости»
Москванинг Мешчанский суди мухолифатчи сиёсатчи Иля Яшинни Россия армияси ҳақида «сохта» хабар тарқатишда айблаб, саккиз ярим йилга колонияда жазо ўташга ҳукм қилди. Бу ҳақда «Медиазона» хабар берди.

Жазо муддати тугагач, унга тўрт йил давомида интернетдан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Яшин апрель ойида Буча шаҳри Россия қўшинлари томонидан босиб олингач, тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақида гапирганди. Айбловга кўра, сиёсатчи Россия «тинчлик ва хавфсизликни сақлаш» чораларини кўраётганини «билган» бўлса-да, «сиёсий нафрат асосида билиб туриб ёлғон маълумот» тарқатган. Яшин июль ўрталарида «сохта» хабар бўйича қўлга олинган.

Мухолифатчи судда айбини тан олмаган, у Бучадаги қотилликлар бўйича Украина позициясини, Россия Мудофаа вазирлиги позициясини ҳамда мустақил журналистларнинг хабарларини келтирган. Сиёсатчи Украинада уруш бошланганидан кейин очиқчасига урушга қарши позицияни билдирган ва Россияни тарк этишдан бош тортган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда армия ҳақида «сохта» хабар тарқатган сиёсатчи 8,5 йилга қамалди