20:48 / 09.12.2022
821

АҚШда расмийларга TikTok’дан фойдаланиш тақиқланди

АҚШда расмийларга TikTok’дан фойдаланиш тақиқланди
АҚШда Техас губернатори Грег Эбботт ҳукумат ходимларига TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлашни буюрди. Бу ҳақда Axios хабар берди.

Маълум қилинишича, тақиққа Хитой ҳукуматининг TikTok орқали маълумотлар олиши эҳтимоли борлиги сабаб бўлмоқда.

«Губернатор Грег Эбботт TikTok’ни тақиқлашни буюрди, чунки Хитой Коммунистик партияси АҚШнинг муҳим маълумотлари ва инфратузилмасига кириши таҳдиди кучайишда давом этмоқда», дейилади Техас губернаторлиги баёнотида.

Таъкидланишича, TikTok’ни мобил телефонлар, компьютерлар ва планшетларга юклаб олиш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. Аввалроқ бундай буйруқни Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм ҳам эълон қилган.

Маълумот ўрнида, ноябрь ойида Қирғизистон парламенти депутати Жанибек Қидиқбоев мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғини блоклашни таклиф қилганди. У буни TikTok болаларга хавфли таъсир қилиши, жумладан, ижтимоий тармоқда наркомания, спиртли ичимлик реклама қилиниб, таналар ҳам кўрсатилиши билан изоҳлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда расмийларга TikTok’дан фойдаланиш тақиқланди