21:30 / 09.12.2022
1 282

Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)

Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россияга зирҳли техника жўнатилиши ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда stopfake.kz хабар берди.

Telegram каналларида аввалроқ Олмаота вокзалидаги темир йўлларда танклар тургани акс этган видео тарқалган. Видео остига ҳарбий техника «катта эҳтимол билан Россияга юборилиши» ёзилган.

«Мазкур зирҳли техникалар капитал таъмирдан сўнг кейинги эксплуатация қилиш мақсадида Қозоғистон Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига жўнатилади», дейди Мудофаа вазирлиги.

Бир неча кун олдин Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Россия ҳудудига ракеталар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берилиши ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалаётганини айтганди.

7 декабрь куни Россия оммавий ахборот воситаларида Украина Қуролли кучларига тегишли дронлар Қозоғистон ҳудудидан учирилгани ҳақида хабар тарқалганди. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдириб, маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.

«Қозоғистондан Россия аэродромларига дронлар учирилгани ҳақидаги баёнот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бундан ташқари, шуни таъкидлаймизки, ушбу учувчисиз учиш қурилмаларидан ҳеч қачон Қозоғистон Қуролли кучларида фойдаланилмаган», дея изоҳ берган вазирлик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)