Фото: РИА Новости
Садир Жапаров ЕОИИ давлатлари раҳбарларини кутиб олишда қимматбаҳо туфли кийгани муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Олий кенгашининг якуний йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тадбирдан олдин Қирғизистон президенти Садир Жапаров ЕОИИ давлатлари раҳбарларини кутиб олди. Унинг қизил тагликка эга туфлида чиққани муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегменти фойдаланувчилари пойабзал Франциянинг Christian Louboutin брендига тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
Москва Марказий универмагида бундай туфли 72 минг рублга (ёки $1150) сотилмоқда.
Қирғизистон президенти мода тенденцияларини кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради. 2022 йил феврал ойида Садир Жапаров Италия брендига мансуб қимматбаҳо курткада Бишкек бозорларини айланиб чиққан эди. 2020 йилда унинг 3 минг долларлик жилети ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинди.
Август ойида давлат раҳбарининг кардигани шов-шувга сабаб бўлди. Бундай кийим Москвадаги Марказий универмагда 5 минг долларга сотилади. Октябр ойида Жапаров Қулонак ГЭС қурилиш майдонига рамзий тамал тошини қўйиш тадбирида қиймати 15 минг доллар турадиган куртка кийган эди.
Christian Louboutin бренди, Садир Жапаров, Минг долларлик пойабзал “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди