
Долларнинг ҳукмронлик даври якунига етмоқда, деди Беларусь президенти Александр Лукашенко Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Бишкекдаги йиғинида. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
У ЕОИИ олдида турган стратегик вазифаларни санаб, миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиш шулардан бири эканини қайд этди.
“Нима бўлмасин иттифоқимизнинг қон томир тизимини соғломлаштириш лозим. Мен молияни назарда тутяпман. Барча тушуняптики: долларнинг ҳукмронлик даври якунланмоқда, келажак ҳисоб-китоблар миллий валюталарда амалга ошириладиган савдо блоклари билан боғлиқ. Беларусь ва Россия асосий савдода доллардан воз кечди. Бошқа ҳамкорлар ҳам бу жараёнга фаол қўшилиши муҳим”, - дейди Лукашенко.
Бошқа стратегик вазифалар қаторида у биргаликдаги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, ЕОИИнинг ички бозорида тўсиқларни бартараф этиш ва иттифоқнинг халқаро майдондаги обрўси ҳамда рақобатбардошлигини оширишни санаб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар