Япония гипертовушли қуролларни Россия чегараси яқинида жойлаштиради

Япония гипертовушли қуролларни Россия чегараси яқинида жойлаштиради
Фото: NHK
Япония Россия чегарасидан 43 километр узоқликда жойлашган Ҳоккайдо оролида гипертовушли қуролларни жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканали хабар берди.

«Япония Мудофаа вазирлиги юқори тезликда учувчи бомбалар билан қуролланган иккита янги ҳарбий қисмни ташкил қилмоқчи. Улар 2026 йилгача Ҳоккайдо префектураси ва Кюсю оролига жойлаштирилади. Гап товушдан тез учадиган ракеталар ҳақида бормоқда. Анъанавий ракеталарга қараганда уларни уриб тушириш жуда қийин ҳисобланади. Ракеталар 100 км масофага уча олади, аммо келажакда бу кўрсаткич яна оширилиши мумкин», дейилади хабарда.

Ҳоккайдо Япония архипелагининг энг шимолий ороли бўлиб, Россиядан Лаперуз бўғози орқали ажратилган. Орол Сахалиндан 43 километр узоқликда жойлашган.

Аввалроқ Япония яқин тўрт йил ичида Қўшма Штатлардан янги турдаги қуролларни олишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Ҳукумат бундан мақсад мамлакат хавфсизлиги кучайтириш эканини маълум қилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар