АҚШ Германия ҳукуматини «Leopard 2» ни Украинага топширишга чақирди

АҚШ президенти маъмурияти Германия ҳукуматини Украинани Leopard 2 асосий жанговар танклари билан таъминлашга чақирди, деб ёзади Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетаси ўз манбаларига таяниб.
Немис газетасиига кўра, АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан октябрь ойида Германияни Украинага Leopard 2 етказиб беришга чақирган — у бу ҳақида канцлернинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Йенс Плетнерга телефон суҳбат чоғида айтган.
Бу масала муҳокама қилинаётганини Бундестаг мудофаа қўмитаси раҳбари Мари-Агнес Страк-Зиммерманн ҳам тасдиқлади. "Бу Вашингтонга ташрифим чоғида Давлат департаменти, Конгресс ва Сенатдаги барча нутқларимда келтирилган. Шерикларимиз Германия ўз мажбуриятларини бажаришини кутишмоқда. Биз танкларга муҳтож бўлган Украинани ташлаб кетмаслигимиз керак", деб ёзади у Твиттерда.
Замонавий Ғарб танклари Украина армияси орзулари рўйхатининг энг юқори қисмида. Уларсиз, фаол ҳарбий операцияларни, жумладан, ҳужумларни амалга ошириш жуда қийин.
Гарчи Украина яқин кунларда Leopard 2 танкларини қабул қилиши ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ бўлса-да, Вашингтоннинг немис танкларини Киевга топширишга чақируви кутилмаган бурилиш бўлди.

Изоҳлар 0
…