Саудия Арабистони ва Huawei стратегик шартнома имзолади

Хитой президентининг Ар-Риёдга ташрифи чоғида Саудия Арабистони ва Хитой ўртасида стратегик шартномалар имзоланди. Энг кўзга кўринганлари, АҚШнинг чекловларига дучор бўлган Хитойнинг Huawei технология гиганти билан келишув эди.
Хитойнинг Huawei компанияси билан Саудия Арабистони шаҳарларида булутли ҳисоблаш технологиялари ва юқори технологияли мажмуалар қуриш бўйича меморандум имзоланди. Бу АҚШ ва иттифоқчиларнинг Форс кўрфази мамлакатларида бешинчи авлод тармоқларини яратишда иштирок этган Хитой компанияси технологиясидан фойдаланишда хавфсизликка потенциал хавф туғдириши ҳақидаги хавотирларига қарамай содир бўлди.
Саудия Арабистони қироли Салмон Бин Абдулазиз Хитой президенти билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади. У Ғарбдан узоқда жойлашган, янги глобал ҳамкорликни йўлга қўйган мамлакатда илиқ кутиб олинди.
Саудия Арабистони энергетика вазири Ар-Риёд Хитойнинг энергетика соҳасидаги ишончли ҳамкори бўлиб қолишини ва икки давлат қиролликда Хитой заводлари учун минтақавий марказ ташкил этиш орқали энергия таъминоти бўйича ҳамкорликни кучайтиришини айтди.
Саудия матбуот агентлиги (Saudi Press Agency), шунингдек, Хитой ва Саудия компаниялари тоза энергия, ахборот технологиялари, булутли ҳисоблаш хизматлари, транспорт, қурилиш ва бошқа соҳаларда 34 та сармоявий битим имзолаганини хабар қилди.
Агентлик келишувлар бўйича рақамларни эълон қилмаган, бироқ аввалроқ икки давлат 30 миллиард долларлик дастлабки келишувларни имзолашини тасдиқлаган эди.
Хитой ҳукуматига қарашли Хитой замонавий халқаро муносабатлар институтининг Яқин Шарқ бўйича мутахассиси Танг Тианбонинг айтишича, ташриф энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Саудия матбуот агентлиги (Saudi Press Agency), шунингдек, имзоланган шартномалар таркибига нефт-кимё лойиҳаси, уй-жой лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тилларни ўргатишни ўз ичига олганини маълум қилди.

Изоҳлар 0
…