Фото: Reuters
Намойишчилар янги давлат раҳбари Дина Болуартенинг истеъфога чиқиши ва сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Намойишчилар, шунингдек, Перунинг ҳибсга олинган собиқ президенти Педро Кастильо озод этилишини талаб қиляпти.
Перуда янги президент Дина Болуартега қарши намойишларнинг иккинчи куни бўлиб ўтяпти. 11 декабрь, якшанба куни намойишчилар мамлакат жанубидаги Андауайлас аэропорти ишини тўхтатиб қўйиб, ёнилғи омборига ўт қўйишди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, натижада вояга етмаган намойишчи ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган.
Перунинг бир қанча департаментларидаги аэропортларни бошқарувчи Corpac компанияси маълумотларига кўра, 50 киши, жумладан, ташкилот ходимлари ва полициячилар гаровга олинган. Полиция бу жойга нуфузли бўлинмаси юборилганини маълум қилди.
Намойишчилар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам магистрал йўлларни тўсиб қўйган, дея хабар беради dpa. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлган. Бир кун аввал Андахуайлас шаҳридаги тартибсизликларда 16 нафар тинч аҳоли вакили ва тўрт нафар полициячи яраланган эди.
Перуда норозилик намойишлари президент Педро Кастильонинг лавозимидан четлатилиши ортидан бошланди. 7 декабрь куни парламент унга «маънавий қобилиятсизлиги» учун импичмент эълон қилди. Бир неча соат ўтгач, Кастильо полиция томонидан қўлга олинди, суд қарори билан у етти кунга тергов изоляторига жойлаштирилди. Кастильо конституциявий тузумга қарши ҳаракат қилиш ва давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда. Қўлга олинганидан кейин у Мексикадан сиёсий бошпана сўради.
Педро Кастильо ҳокимиятдан четлатилганидан сўнг, президент вазифаларини унинг ўринбосари Дина Болуарте бажара бошлади. Намойишчилар унинг истеъфосини, Кастильо озод этилишини ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Улар, шунингдек, умуммиллий иш ташлашга чақиришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди