23:00 / 12.12.2022
2 410

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди

Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди
Фото: Representational
Ҳиндистон ва Хитой ҳарбийлари ўртасида 9 декабрь куни Аруначал Прадеш штатининг Таванг секторида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 9 киши яраланган. Таванг секторида Хитой қўшинлари демаркация чизиғини кесиб ўтган, шундан сўнг ҳинд қўшинлари қатъий қаршилик кўрсатган. Ушбу тўқнашув натижасида иккала томондан бир нечта одам енгил жароҳатланган. Ҳар икки томон ҳам дарҳол ҳудуддан чекинган.

Ҳиндистоннинг ҳудуддаги қўмондони хитойлик ҳамкасби билан тинчлик ўрнатиш бўйича тузилган механизмларга мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун йиғилиш ўтказган.

Маълумот ўрнида, 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон ва Хитой чегарачилари ўртасида Таванг ҳудудида мушталашув юз берганди. Воқеа Ҳиндистон ва Хитой бўлинма қўмондонлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг тўхтаган. Иккала томон чегарачиларидан ҳеч ким жабрланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди